сўрашган эди. Истамбулда ўндан ортиқ яширин жамиятлар ташкил этилди. Уларнинг асосий иши душман назоратидаги омборлардан қурол-аслаҳаларни ўғирлаб мамлакат ичкарисидаги яширин ташкилотларга жўнатиш эди. Баъзи расмий кишилар бу ишларда уларга кўмаклашар эдилар. Ҳарбий вазирлик вакили Исмат, ҳарбий штаблар бошлиғи Фавзий, ички ишлар вазири Фатҳий ва ҳарбий флот вазири Рауф бу ҳаракатларга ёрдам бериб туришарди. Шунинг учун вазифаси душманга қаршилик кўрсатиш бўлган кўп партиялар ташкил қилинди. «Бирлик ва тараққиёт» партияси яна ҳаракатга тушди ва бу партияларга мунтазам қўшиннинг айрим аскарлари ҳам қўшилди. Бу ҳаракатлар Мустафо Камол етакчилигида ягона ҳаракатга бирлашди ва у иттифоқчиларга қаршилик кўрсатиш ва уларни мамлакатларидан қувиб чиқариш учун ва, агар халифа қўшини қаршилик қилса, унга ҳам қарши чиқиш учун иш олиб борди. Мустафо Камол бу ишда катта муваффақиятга эришди. Сўнг, Истамбулдаги марказий ҳукумат ва салтанат иттифоқчилар ҳукмронлиги остига тушиб қолганини ва Анозулда миллий ҳукумат барпо бўлиши лозимлиги ҳақида фикр қилди.
151-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203
|